Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 25.04.2023 й. 05-1534-сон "O`z DSt 3635:2023 "Телекоммуникациялар тармоқлари. Чақирувларни қайта ишлаш марказлари хизматларининг сифат кўрсаткичлари, нормалари ва баҳолаш усуллари" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР, САНОАТ ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

25.04.2023 й.

05-1534 сон


БУЙРУҒИ



O`z DSt 3635:2023

"Телекоммуникациялар тармоқлари.

Чақирувларни қайта ишлаш марказлари

хизматларининг сифат кўрсаткичлари, нормалари ва

баҳолаш усуллари" Ўзбекистон Республикасининг

давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:


1. O`z DSt 3635:2023 "Телекоммуникациялар тармоқлари. Чақирувларни қайта ишлаш марказлари хизматларининг сифат кўрсаткичлари, нормалари ва баҳолаш усуллари" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                              Саттаров Д. Н.